АДҲАМ ШАРҚОВИЙ | ТУНГИ СУҲБАТЛАР КАМПИРНИНГ ҲИКМАТИ Ойнаи жаҳонда бир кампир билан суҳбат кетаяпди. У эри билан эллик йил бахтли ҳаёт кечирган экан. Журналист қиз ундан бахтининг сири ҳақида сўради: — Бунинг сабаби овқат тайёрлашдаги маҳоратми? Ёки гўзалликми? Ёки фарзанд дунёга келтиришми? Кампир деди: — Эру хотиннинг бахти Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг асосан хотиннинг қўлидадир. Аёл киши уйини жаннатга ҳам, дўзахга ҳам айлантириши мумкин. Инсон фақат молу дунё билан бахтиёр бўла олмайди. Кўпгина бадавлат аёлларни биламан. Улар бахтсиз. Турмуш ўртоғидан ажирилиб юришади. Яхши овқат тайёрлаш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина ошпаз аёлларни биламан. Уларнинг ҳаётига чидаб бўлмайди. Гўзаллик ҳам бахт бера олмайди. Кўп гўзалларни эрлари талоқ қилган. Фарзанд туғиш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина серфарзанд аёлларни биламан, улар ҳам бахтсиз. Журналист қиз ажабланиб сўради: — Унда бахтли бўлишнинг сири нимада? Кампир деди: — Эримининг жаҳли чиққанда мутлоқ эҳтиром билан сукут сақладим. Бошимни ҳам қилдим. Сукут сақлаганингизда, сукутингиз замирида масхаралаш бўлмасин. Эркак киши зийрак бўлади. Уни дарҳол илғайди! Журналист қиз сўради: — Шунақа пайтда хонадан чиқиб кетсангиз бўлмайдими? Кампир деди: — Зинҳор бундай қила кўрма. Бундай қилсанг, уни тинглашни истамаётганингни билиб қолади. Сен жим тур. Эринг тинчлангунча ҳар бир айтган гапини маъқуллаб турасан. Гапини тугатгандан сўнг чиқишга изн сўрайман. Сўнгра чиқаман. Чунки у бақирганидан кейин дам олиши керак. Чиқиб уй ишларини тинчгина битираман. Журналист қиз деди: — Унда кейин нима қиласиз? Бир-икки ҳафта унинг олдига кирмайсизми? Кампир деди: — Ҳаргиз бундай қила кўрма. Бу икки томонни ҳам кесадиган ханжар кабидир. Суҳбатингга муҳтож бўлиб турганда, сен ундан узоқлашсанг, у сендан узоқлашишга кўникиб қолади. Натижада қайсар ва талабчан бўлиб қолади! Журналист қиз деди: — Кейин нима қиласиз? Кампир деди: — Бироздан сўнг бир стаканда шарбат ёки қаҳва олиб кираман. Унга: «Марҳамат, буни ичиб олинг», — дейман. У мендан: «Ачиқландингми?» — деб сўрайди. Мен: «Йўқ», — дейман. У ўзр сўрайди ва мулойим гаплар билан кўнглимни ола бошлайди. Журналист қиз деди: — Сиз унинг гапларига ишонасизми? Кампир деди: — Албатта! Нега энди ғазаби чиққанда унга ишониб, ғазабдан тушганда ишонмаслигим керак?! Журналист қиз сўради: — Қадрингиз-чи? — Қадрим эримнинг розилигида, уйимнинг тинчлигида. Биринчи дарс: Ҳаёт – санъат. Унда қандай яшашни билишимиз лозим. Бизда саодат сабаблари бўлиши жуда ҳам муҳим. Аммо бундан ҳам муҳими бизда, бахтли бўлишни хоҳлашдир. Шеригининг ёмон хислатларига диққатини қаратган одам унинг яхшиликларини кўра олмайди. Шериги-нинг яхшиликларига топ олмайди. Вазият бизнинг қарашларимизга қараб ўзгаради. Инсонлар икки хил бўлишади: 1. Асаларилар. 2. Пашшалар. Асалари фақат ширага қўнади. Пашша эса нажосатга қўнади. Асалари каби инсонлар бошқалар билан бирга қолиш учун сабаб излашади. Пашша каби инсонлар эса бошқалар билан ўчакишиш, улардан ажралиш учун сабаб қидиришади. Асалари ақлидек ақл билан ҳаёт гўзал. Пашшадек фикрлаш билан ҳаёт машаққатлидир. Улар ўртасидаги фарқ худди боғ билан ахлатхона ўртасидаги фарққа ўхшайди. Иккинчи дарс: Ҳакимлардан бири айтади: «Овқатни ейиш учун совушини кутганинг каби, мушкулотларни ҳам совушини ўзингга кут. Ана шунда унинг ечими осон бўлади. Бирон ишнинг фурсатини кутиш бу ҳолати хатолигини тушунтириш у ёқда турсин, у билан тортишиб бўлмайди. Унинг тинчланишини кут. Уни хато йўлда эканга ишонтиришга гоҳида ҳожат қолмайди. Баъзилар тинчлангач, яна одатий очиқкўнгил инсонга айланади. Сўнгра барбод қилган нарсаларини тузатишга уринишади. Баъзилар эса жуда саркаш бўлиб, ҳатто тинчлангандан кейин ҳам хатоларига ёпишиб олишади. Мушкулот пайтида бундайлар билан тортишиш мушкулотни йириклаштиради. Гоҳида эса бошқа янги мушкулотга сабабчи бўлиши ҳам мумкин». @Vaqtqadri
https://t.me/VAQTQADRI/45097