#Диққат #фойдали 🥵 ССВ жазирамадан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди Яқин кунларда айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46 даражагача чиқиши кутилмоқда. Шунинг учун иссиқни енгил қабул қилмай, оддий қоидаларга амал қилиб турган маъқул. Энг аввало, 65 ёшдан ошганлар, болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги борлар айниқса эҳтиёт бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиясига кўра: 🔹 чанқашни кутмасдан кун давомида тез-тез сув ичинг; 🔹 енгил, оч рангли ва табиий матодан тикилган кийим кийинг; 🔹 ёғли ва оғир овқатлар ўрнига енгил таомлар, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг; 🔹 11:00–17:00 оралиғида имкони борича қуёш остига чиқманг; 🔹 болалар, кексалар ва уй ҳайвонларини ҳеч қачон ёпиқ машина ичида қолдирманг. ❗️Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ёки иссиқ уриш белгилари пайдо бўлса, вақтни ўтказмай шифокорга мурожаат қилинг. ✅Kuyovboshiliklar kanali eng tezkor kanal📺 ✅Telegram | ✅Instagram |✅ YouTube | ✅Facebook | 🖌 Twitter #SharofRashidov #Kuyovboshiliklar 📺https://t.me/Kuyovboshliklar
https://t.me/Kuyovboshliklar/27486