⚡️"КРЕДИТГА ТАҚИҚ" ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР СОНИ 2,5 МЛНДАН ОШДИ ▪️Ўзбекистонда ўз номига кредит расмийлаштиришни ихтиёрий тарзда тақиқлаш хизмати тобора оммалашмоқда. 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, "Кредитга тақиқ" хизматига уланган фуқаролар сони 2 млн 574 минг 26 нафарга етди. ▪️Фойдаланувчиларнинг 58 фоизи (1 млн 497 минг нафар) эркаклар, 42 фоизи (1 млн 76 минг нафар) аёллар ҳиссасига тўғри келади. Ёш тоифаси бўйича энг фаол гуруҳ 26–35 ёшдагилар бўлиб, улар барча фойдаланувчиларнинг 30 фоизини ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда 26 ёшгача бўлганлар — 25 фоиз, 36–45 ёшдагилар — 24 фоиз, 46–55 ёш — 12 фоиз, 56 ёшдан юқорилар — 9 фоиз билан қайд этилган. "Кредитга тақиқ" хизматига қизиқишнинг ортиб бораётгани бежиз эмас. Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан бошқа шахслар номига, уларнинг иштирокисиз кредит расмийлаштириш ҳолатлари кўпаймоқда. Шу боис кўплаб фуқаролар эҳтимолий молиявий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида ўз номига кредит расмийлаштиришни олдиндан чеклаб қўйишни афзал кўрмоқда. Бу эса аҳоли орасида молиявий хавфсизликка бўлган эътибор тобора ортиб бораётганини кўрсатади. *Эслатиб ўтамиз, мазкур хизмат 2025 йил июнь ойидан ишга туширилган бўлиб, фуқаролар уни Кредит-ахборот таҳлилий маркази кредит бюроси сайти орқали бепул фаоллаштириши мумкин. Фото: Кредит-ахборот таҳлилий маркази (KATM) 👉 @bankirkundaligi 👈
https://t.me/bankirkundaligi/10197