⚡️ ПЕНСИЯЛАРНИ 8 ФОИЗГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФ БИЛДИРИЛДИ Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифлар билан танишди. 1. Давлатдан қўшимча пул (Субсидия) Илгари жамғариб бориладиган пенсияга атиги 0,1% ўтказиларди. Энди тизим анча жозибадор бўлади: ▪️Агар ойлигингиз 7,6 млн сўмгача бўлса: Ўз хоҳишингиз билан маошингиздан 5% жамғариб борсангиз, давлат сизга яна қўшимча 2,5% маблағ қўшиб беради! ▪️Агар ойлигингиз 7,6 млн сўмдан юқори бўлса: Тўланган ижтимоий солиқнинг лимитдан ошган қисмининг 1% шахсий пенсия ҳисобингизга ўтади. 2. Пенсия ҳисоблаш даври узайтирилади Ҳозирда пенсия охирги 10 йилнинг энг яхши 5 йиллик ойлигидан ҳисобланади. Янги таклифга кўра: ▪️Бу давр 20 йилгача узайтирилади ва ичидан энг кам ойлик олган йилларингизни чиқариб ташлаш имкони берилади. Бу пенсия миқдори пасайиб кетишининг олдини олади. 3. Ойликнинг юқори чегараси оширилади ▪️2027 йилдан бошлаб пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган максимал ойлик лимити ҳозирги 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга оширилади. Натижа қандай бўлади? Янги тартиб асосида пенсияга чиқадиган фуқароларнинг оладиган пули ҳозиргига нисбатан ўртача 8% га ошади. 👉 @qulay_banklar
https://t.me/qulay_banklar/2516