#КРEДИТ_КАСОФАТИ ❗️Тошкентда Бекатда ўзини осган эркак кредити сабаб жонига қасд қилгани маълум бўлди Кеча, 25 июль куни соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1994-йилда туғилган фуқаро М.М. ўз жонига қасд қилган ҳолда вафот этган. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатлар натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлган. Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳодиса юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилиб, марҳумнинг яқин қариндошлари сўроқ қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг банк олдида қарздорлиги бўлгани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
https://t.me/patrul_uz/97287